Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Афғонистондаги ҳарбийларга “сюрприз” уюштирди (видео)
Афғонистонга кутилмаган ташрифни амалга оширган АҚШ президенти Дональд Трамп Баграмдаги ҳарбий базага келиб, у ердаги америкалик ҳарбийларга “сюрприз” уюштирди. Трамп ҳарбий базада Шукроналик куни муносабати билан ўтаётган кечки овқат вақтида кутилмаганда ошхонага кириб келган, буни кутмаган ҳарбийлар ўрниларидан туриб президентни олқишлай кетишган.
🚨MOMENTS AGO🚨
— Dan Scavino Jr.🇺🇸 (@Scavino45) November 28, 2019
President @realDonaldTrump visits U.S. Soldiers at Bagram Airfield in Afghanistan.... pic.twitter.com/HpHd6PxEqn
Трамп ҳарбийлар билан мулоқот қилиб, улар билан суратга тушган.
Шунингдек, АҚШ президенти ташриф давомида афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан учрашган. Трампнинг таъкидлашича, у “Толибон” билан музокараларни қайта бошламоқчи, чунки толиблар “келишув тузишни” исташмоқда.
Трампнинг Афғонистонга ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган.
Оқ уй раҳбарига сафари вақтида рафиқаси Мелания, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен ва АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Милли ҳамроҳлик қилган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026