Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги Ўзбeкистон фуқаролари парламeнт сайловида қаeрда овоз бeришлари мумкин?
22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Пекин шаҳридаги элчихонаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси ҳузурида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш бўйича 147-сонли Астробод сайлов округига бириктирилган 37-сонли сайлов участкаси ташкил этилган.
Ушбу сайлов участкаси манзили: Пекин шаҳри, Лианг Мациао кўчаси, 41-уй. Тел: +86-10-6532-6305, +86-10-6532-2551. Бу ерда 12-19 декабрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш мумкин.
Мазкур участкада 22 декабрь куни Монголия, Корея Халқ Демократик Республикаси ва Филиппинда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳам овоз беришлари мумкин.
Шунингдек, saylov.mfa.uz сайтида олдиндан рўйхатдан ўтишни ёки юқорида кўрсатилган рақамлар орқали элчихонага мурожаат қилиш сўралади.
Мавзуга оид
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026