Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳодисанинг гувоҳи бўлган маҳаллий фуқаролар Сардор Бозоров, Ботир Худойбердиев ва Беҳруз Раҳмонов вилоят ИИБ ЙХХБга хабар беришган.

Ўз навбатида, ИИБ ходими Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан боғланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Қонуний тўхтамга келгунга қадар бир бош Бухоро буғуси Термиз ҳайвонот боғига вақтинчалик сақлаш учун топширилиб, ҳайвонот боғининг махсус ҳайвонларни сақлаш жойига жойлаштирилди ва ветеринарлар томонидан назоратга олинди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати