Ўзбекистон | 07:34 / 06.12.2019
51448
2 дақиқада ўқилади

2020 йил 1 январдан бошлаб қатор ҳарбийларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига ўзгартиришлар киритилади.

Муҳокама учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5597-сон фармони 1-банди янги таҳрирда баён этилади.

Белгилаб қўйилишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаб, хизматдан бўшатилган ҳамда ёшга доир пенсия олувчи пенсионерлари шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан хизматга қайта қабул қилинган тақдирда уларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Амалдаги ҳужжатга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгилаб қўйилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид