Ўзбекистон | 15:10 / 06.12.2019
15610
1 дақиқада ўқилади
Бир гуруҳ эронлик фуқаролар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди
Бир гуруҳ эронлик фуқаролар қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу йилнинг 4 декабрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ҳужжатларни назоратдан ўтказиш вақтида 5 нафар шахс қўлга олинди.
Асли Эрон Ислом Республикаси фуқаролари бўлган бу шахслар тақдим этган Испания давлатининг фуқаролик паспортлари текширилганда, уларнинг қалбаки эканлиги маълум бўлди.
Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди, дейилади ДХХ Чегара қўшинлари маълумотида.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024