Жамият | 11:38 / 13.12.2019
7096
1 дақиқада ўқилади

Хонадондаги темир сейфдан қарийб 7 000 долларни ўғирлаб кетган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи 1958 йилда туғилган Д.Т. исмли аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу йил 9 декабрь куни номаълум шахс унинг уйига кириб, темир сейфини калит танлаш йўли билан очиб, ичидан 6 800 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом тумани Илғор қишлоғида яшовчи 1990 йилда туғилган О.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид