Ўзбекистон | 00:09 / 20.12.2019
11068
1 дақиқада ўқилади

“Амирсой” тоғ-чанғи курорти 22 декабрь куни ўз фаолиятини тўхтатиб туради

Фото: amirsoy.com

“21-22 декабрь кунлари Ўзбекистонда кучли шамол ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи “-5, -7” даражагача пасаяди. Шу муносабат билан, сизнинг хавфсизлигингиз ҳамда қулайлигингизни таъминлаш мақсадида, “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи ҳудуддан ўтиш фақат қишки шинали олд ва тўлиқ ғилдиракли автомобиллар учун рухсат этилади”, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, ёзги шинали автомашиналарнинг ўтишига йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, “Амирсой” тоғ-чанғи курорти автотураргоҳи 500 машинага мўлжаллангани боис, автотранспорт воситалари автотураргоҳнинг тўлишига қараб тўхтатилади.

Шунингдек, очилиш маросимидан кейин, 22 декабрь куни олиб бориладиган профилактик ишлар ва ҳудудни тозалаш ишлари туфайли “Амирсой” тоғ-чанғи курорти ўз фаолиятини тўхтатиб туради ва меҳмонларнинг ҳудудга кириши тақиқланади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид