Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК раиси қайта сайлов ўтказиладиган округлар сони ошиши мумкинлигини истисно этмади
23 декабрь куни Халқаро матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов иккинчи тур ўтказилиши мумкин бўлган округлар сони ошиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Қайта такрорий овоз берадиган номзодлар рўйхати эълон қилинди. Уларнинг сони 22 нафар. Қайси ҳолларда улар қайта сайланади? 50 фоиздан кам овоз тўплаган ҳолда қайта сайлов ўтказилади.
Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар номзод қайта сайланади. Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларидаги округларда эса барча депутатлар етарли овоз тўплай олишди.
Қайта сайловларда ҳам партияларга тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказишлари учун имконият берилади. Кузатувчилар таклиф этилади. Маблағ масаласида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Қонунбузилиш ҳолатлари кейинчалик ҳам аниқланадиган бўлса, 22 нафар номзодлар сони кўпайиши ҳам мумкин. Қонунчиликка кўра, қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида сайлов ўтганидан кейин 10 кун ичида МСКга хабар қилиниши зарур. Шу муддат ичида қонунбузилиш бўйича етарли фактларга эга бўлсак, тегишли чораларни кўрамиз», деди МСК раиси.
Мавзуга оид
10:42 / 06.02.2026
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судяси этиб қайта сайланди
17:16 / 05.02.2021
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий судга раислик қилади
10:45 / 05.02.2021
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судяси этиб сайланди
18:31 / 03.02.2021