02:52 / 28.12.2019
0
14360

АПЛ. «Вулверҳэмптон»дан камбек – «Манчестер Сити» яна мағлуб этилди

Фото: Shutterstock

Англия Премьер-лигасининг 19-турида «Вулверҳэмптон» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, 2та гол фарқини йўққа чиқарди ва иродали ғалабага эришди. «Шаҳарликлар» сафида Стерлинг дублга эришган бўлса, «бўрилар»дан Траоре, Хименес ва Доэрти киритилган тўпларга муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Манчестердаги ўйинида ҳам «Вулверҳэмптон» ғалаба қозонганди (0:2).

Ғалабадан сўнг «Вулверҳэмптон» очколарини 30тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. «Манчестер Сити» эса 38 очко билан 3-ўринда қолди.

АПЛ, 19-тур

Вулверҳэмптон – Манчестер Сити 3:2 
27 декабрь, «Молина Стэдиум»
Голлар: Траоре (55), Хименес (82), Доэрти (90) – Стерлинг (25, 50).
Вулверҳэмптон: Руй Патрисиу, Кастро (Рубен Винагре, 73), Доэрти, Коуди, Моутинью, Дендонкер, Рубен Невеш, Саисс, Траоре, Диогу Жота (Нету, 79), Хименес (Беннетт, 90+4).
Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Уокер, Менди, Фернандиньо, Родри Эрнандес, Бернарду Силва, Марез (Эрик Гарсия, 46), де Брюйне (Гюндоган, 67), Стерлинг, Агуэро (Браво, 14).
Огоҳлантириш: Отаменди (60).
Четлатиш: Эдерсон (12).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top