Жамият | 09:13 / 28.12.2019
6041
2 дақиқада ўқилади

Электрон тарзда пул ўғирлаган шахс ушланди. Энди у қонун олдида жавоб беради

Иллюстратив фото

2019 йил октябрь ойи бошларида номаълум шахс 21 ёшли У.Ҳ.нинг номига расмийлаштирилган пластик карточка ҳисобидан яширин равишда пул ўтказиш йўли билан жами 4.523.000 сўм пулларни ўғирлаган. У.Ҳ. мазкур ҳолат юзасидан ИИБга мурожаат қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни “Асака банк” Зарафшон шаҳар филиали иш ўрганувчиси 33 ёшли Р.М. содир этилганлиги аниқланиб, ушланган. Р.М. банк филиалига мурожаат қилган У.Ҳ.дан унинг номига расмийлаштирилган, ҳисобида 6.000.000 сўм миқдорида пуллари бўлган пластик карточкани нақд пул қилиб бериш учун олиб, ушбу пластик карточкага усталик билан ўзининг телефон рақамини улашга эришган. 

У 2019 йил 9-10 октябрь кунлари яширин равишда ушбу карта ҳисобидан бўлиб-бўлиб жами 4.523.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, кейинчалик уларни ўзлаштирган.

Р.М.га нисбатан айблов эълон қилиниб, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид