Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомали президенти «Аш-Шабоб» гуруҳини Могадишодаги терактга алоқадорликда айблади
Сомали президенти Муҳаммад Абдуллоҳи Муҳаммад "Аш-Шабоб" гуруҳини пойтахт Могадишода содир этилган терактга алоқадорликда айблади.
"Бугун мамлакат учун қайғули кун. Лекин "Аш-Шабоб" Сомали халқининг тикланишини секинлаштира ёки тўхтата олмайди. Сомали ҳукумати ва халқи террорга қарши биргаликда курашишда давом этади", деб ёзди у ўзининг Twitter саҳифасида.
Шанба куни Сомалида мина ўрнатилган юк машинаси ҳудкуш террорчи томонидан портлатилди. Террорчи машинани йўл учун тўлов олинадиган ва ҳужжатлар расмийлаштириладиган офис биносига олиб келиб урган.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, камида 90 киши ҳалок бўлган, яна шунча одам жароҳатланган.
Террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Сомалида "Аш-Шабоб" гуруҳи 2004 йилда ташкил этилган. Гуруҳ жангарилари 2008 йилдан буён терактлар содир этиб келади.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026