Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Procter and Gamble делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Procter and Gamble компаниясининг вице-президенти ва бош директори Д. Куртасланоглу бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Д.Куртасланоглу мамлакатда миллий иқтисодиётнинг глобал конъюнктурага чуқур интеграциялашуви мақсадида, хорижий капитални жалб қилиш ва бошқа давлатлар билан савдо алоқаларини фаоллаштиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Ўзбекистоннинг саноат салоҳияти ва бозори Америка бизнесининг диққат эътиборида эканини таъкидлаб ўтди.
Корпорация раҳбариятининг Ўзбекистондаги фаолиятга билдираётган қизиқишига 2017 йилда Procter and Gamble’нинг Ўзбекистон бозорга қайтиши ва маҳаллий дистребьютерлик тармоғини очилиши мисол бўлди. Бугунги кунда ходимларнинг умумий сони 260 кишини ташкил қилмоқда.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик формати ва шартларини аниқлаштириш мақсадида ушбу ташаббусни чуқур ўрганиш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026