Жамият | 11:32 / 03.01.2020
10854
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди

2020 йил 1 январь куни соат 08:00ларда, Сурхондарё вилояти Ангор туманидан ўтган М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1425-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан пиёда, Ангор туманида яшаган, 1989 йилда туғилган Д.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. 

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада пиёда Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Қизириқ туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Б. ўз бошқарувидаги “Ласетти” русуми автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобилида, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибатида содир бўлган. Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмай ҳодиса жойидан кетиб қолган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириш, шошилинч ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиш, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориш ҳайдовчининг мажбуриятларига киришини унутманг”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид