Самарқанд вилояти Иштихон туманида Epica русумли автомобил темир тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса 27 октябр куни соат 21:00 атрофида туманнинг «Қўнғирот» МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-076 автомобил йўлининг 80-километрида содир бўлган.

Иштихон – Пайшанба йўналишида ҳаракатланаётган Epica русумли автомобил ҳайдовчиси эътиборсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги темир тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.