Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини барпо этиш бўйича иккинчи тендер ўтказилади
Энергетика вазирлигида Халқаро молия корпорацияси (IFC) кўмагида фотоэлектр (қуёш) электр станциялар қурилиши бўйича «Scalingsolar II» лойиҳаси доирасидаги тендер савдоларининг иккинчи босқичини ташкил этилиши муҳокама қилинди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, «Scalingsolar II» доирасида Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 200 МВт.га тенг бўлган иккита фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилиши бўйича битта лотга тендер эълон қилиниши кутилмоқда.
Тендер савдолари 2020 йилнинг биринчи чорагида эълон қилиниши мумкин.
Ўзбекистонда IFC кўмагида халқаро тендер савдоларининг биринчи босқичи ўтказилди ва уларнинг натижалари 4 октябрда эълон қилинди. Тендер Навоий вилоятида қуввати 100 Мвт.га тенг биринчи ФЭС қурилиши бўйича ўтказилган.
Ушбу лойиҳа Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молиявий корпорация томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-17 май кунлари АҚШга ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Халқаро тендернинг биринчи босқичида ХХР, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Россия, Испания, Норвегия ва Франциядан 23 компания иштирок этмоқда, шундан квалификация олди танловидан 11 та компания ўтди.
5 та компания томонидан тендер таклифлари берилди: «AcwaPower» (Саудия Арабистони); «JinkoPower» ва «AljoimahEnergy&WaterConsortium» (ХХР/Саудия Арабистони); «Masdar» (БАА); «TBEA XinjianingSunoasisCoLtd» (ХХР) ва «TotalEren» (Франция).
Даъвогарларнинг техник ва тижорий таклифлари ўрганилиб, баҳолангач, тендер комиссияси томонидан халқаро тендернинг биринчи босқичи ғолиби деб «Masdar» (БАА) эълон қилинди, бунда тариф ишлаб чиқилган электрэнергиянинг 1 кВт.с учун 2,679 АҚШ центини, қурилиш муддати эса 12 ойни ташкил этади.
Мавзуга оид
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
20:09 / 03.02.2025