Ҳукуматнинг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек, «Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашнинг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатларга кўра:
2026 йил 1 ноябрдан табиий газ мавжуд бўлмаган ёки етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача оширилди.
2026 йил 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газ - пропаннинг чакана сотиш нархи ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 5 000 сўм миқдорида белгиланди.
LPG-Trade МЧЖ томонидан аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш хизмати учун чекланган нарх ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 1 300 сўм этиб белгиланади.
Эҳтиёжманд оилаларга харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация тўланадиган бўлди.











