Ўзбекистон | 09:34 / 09.01.2020
7290
3 дақиқада ўқилади

Техник регламентларга риоя этмаганлик учун жарималар миқдори кескин оширилади

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қуйидаги ўзгартиш киритилади:

212-модданинг (Техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслик):

биринчи қисми (Хўжалик фаолияти субъектларининг техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслиги) санкциясидаги “бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади ва “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса) санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади ва “уч бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

учинчи қисми (Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик) санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

тўртинчи қисми (Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш) санкциясидаги “уч бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

214-модданинг (Мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиш):

биринчи қисми (Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг), сертификатлаштириш органларининг ва аккредитация қилинган синов лабораторияларининг (марказларининг) маҳсулотни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузиши) санкциясидаги “икки бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “ўн бараваридан йигирма бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса) санкциясидаги “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар “йигирма бараваридан ўттиз бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади ва “беш бараваридан ўн бараваригача” деган сўзлар “ўттиз бараваридан эллик бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид