«Ëнғин хавфсизлиги тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Репсубликасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.
Унга кўра, суюлтирилган углеводород газини (пропан) истеъмолчига автомобилларга газ қуйиш шохобчаси томонидан маиший газ баллонида бериш тақиқланади.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тегишли модда билан тўлдирилди. Унга кўра, суюлтирилган углеводород газини истеъмолчига автомобилларга газ қуйиш шохобчаси томонидан маиший газ баллонида бериш БҲМ 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 320 минг сўмдан 2,2 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун уч ойдан кейин кучга киради.












