Спорт | 02:13 / 10.01.2020
18985
1 дақиқада ўқилади

Испания Суперкубоги. «Атлетико» «Барселона»ни аламли тарзда мағлубиятга учратиб, финалга чиқди

Фото: AP

Испания Суперкубогининг иккинчи яримфиналида «Барселона» Мадриднинг «Атлетико»сига қарши баҳс юритиб, аламли мағлубиятга учради. Қизиқарли кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида Диего Симеоне шогирдлари ғалабани илиб кетишди.

Шу тариқа 12 январь куни ўтадиган финал баҳсида «Мадрид дербиси» кузатилади.

Маълумот учун, 8 январь куни бўлиб ўтган дастлабки яримфиналда «Реал» «Валенсия»дан устун келганди (3:1).

Испания Суперкубоги, яримфинал

Барселона – Атлетико 2:3
9 январь, «King Abdullah Sports City»
Голлар: Месси (51), Гризманн (62) – Коке (46), Мората (81, пенальти), Корреа (86).
Барселона: Нето, Умтити, Альба, Пике, Сержи Роберто, де Йонг (Фати, 88), Видаль, Бускетс (Ракитич, 86), Гризманн, Месси, Суарес. 
Атлетико: Облак, Лоди (Витоло, 67), Савич, Триппьер, Фелипе, Сауль, Эррера (Коке, 46; Льоренте, 72), Корреа, Томас, Фелиш, Мората.
Огоҳлантиришлар: Пике (31), Томас (35), Суарес (45), Савич (45), Фелипе (64), Льоренте (72), Видаль (77), Нето (80).

Мавзуга оид