Асосий ҳиссадори россиялик тадбиркор Алишер Усмонов бўлган USM компанияси 35 млн еврога «Эвертон» клубининг янги стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди. Бу хақда инглиз клуби ўз расмий сайтида хабар қилди.

Фото: Everton FC/PA
Фото: Everton FC/PA

Ливерпуль шаҳри клубининг янги аренаси 2023 йилда қурилиши кутилмоқда. Усмонов «Эвертон»нинг ҳиссадори Фарҳод Моширининг бизнес-ҳамкори саналади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 10 йилдан кўпроқ вақт давомида Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳиссадорларидан бири эди, аммо 2018 йилда ўз улушини «тўпчилар»нинг асосий ҳиссадори Стен Кронкега сотиб юборган.