08:17 / 15.01.2020
0
6072

Онлайн аукцион орқали 2 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 6-12 январларида “ЎзРТХБ” АЖда 715,5 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 53,4 фоизга кўп. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 9,9 фоизга ўсиб, 271,0 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 426,2 млрд сўмдан 671,5 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 2,0 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида полиэтилен маҳсулотларнинг улуши 58 фоиз, пиролиз газолини 34 фоиз ва пахта толаси 8 фоизни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 165,3 фоизга ўсиб, 25,7 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,4 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 21 фоизни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 504 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,0 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 20,6 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,6 фоиз иккинчи ва 29,8 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top