Путиннинг сўзларига кўра, у 1993 йилда қабул қилинган конституция ўрнига янгисини ишлаб чиқишга зарурат кўрмаяпти, шу билан биргаликда, у мамлакатнинг асосий қонунига айрим ўзгартиришлар киритиш зарур деб ҳисоблайди.
Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича

- Халқаро ҳуқуқ Россия қонунлари устидан тўлиқ устуворликка эга бўлмаслигини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш.
- Мамлакатда 25 йилдан кам бўлмаган вақт мобайнида яшаган ва ҳеч қачон хориж фуқаролигини ёки хорижда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олмаган шахслар Россия президентлигига сайланиши мумкин.
- РФ регионлари раҳбарлари, парламент, ҳукумат аъзолари ва судьялар ҳам бошқа давлат ҳудудида доимий яшашга рухсат берувчи ҳужжатга эга бўлмаслиги даркор.
- Президент лавозимини бир киши кетма-кет икки мартадан ортиқ эгаллаши мумкин эмаслиги борасидаги меъёрни ўзгартириш мумкин.
- Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирларни давлат думаси тасдиқлаши лозим.
- Президент давлат думаси томонидан тасдиқланган номзодларни рад қила олмайди, аммо бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирларни бўшата олади.
- Куч ишлатиш органлари раҳбарлари ва ҳудудий прокурорларни тайинлашда президент федерация кенгаши билан маслаҳатлашиши шарт бўлади. Бу тузатишлар бўйича умумхалқ овоз бериш жараёни ўтказилиши лозим.
Демография ва таълим бўйича
- Оналик капитали биринчи фарзанд учун ҳам тўланади. Унинг миқдори — 466 минг рублни ташкил этади. Иккинчи фарзанд учун 616 минг рубль тўланади.
- Кам таъминланган оилалар уч ёшдан етти ёшгача бўлган фарзандлари учун ойлик нафақат олади. 2020 йилда яшаш минимумининг ярми миқдорида, келгусида яшаш минимумининг тўлиқ миқдоригача оширилиши мумкин.
- Барча 1-4-синф ўқувчилари мактабда бепул овқатланади. Синф раҳбарлари 5 минг рубль устама олади.
- Олий ўқув юртларида бепул ўринлар сони оширилади.
Ушбу таклифлар ортидан бош вазир Дмитрий Медведевнинг ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Путин Медведев учун Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилди.














