Спорт | 23:53 / 19.01.2020
17174
2 дақиқада ўқилади

Вадим Абрамов Тошкентга учиб кетди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов Таиланд пойтахти Бангкокдан Тошкентга учиб кетди. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири хабар бермоқда.

Абрамов Таиландга «Насаф» мураббийи Рўзиқул Бердиев билан бирга Ўзбекистон U23 жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келганди. Кеча Таиландга келган Абрамов футболчилар билан учрашиб, уларга омад тилаган ҳамда БААга қарши ўйинни Рўзиқул Бердиев билан бирга «Ражамангала» стадионида кузатганди.

Абрамов маҳаллий вақт билан 01:40 да (Тошкент вақти билан 23:40) учадиган рейсда Тошкентга жўнаб кетди. Бу рейсда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ҳам бор эди. Маълумот учун, «Бунёдкор» 22 январь куни Тошкентда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш ўйинида «Ал Завра»га қарши ўйнайди. Бу ўйинни ютса, ҳал қилувчи саралаш ўйинида «қалдирғочлар»ни БААнинг «Ал Айн» клуби кутиб турибди.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид