БМТ бош котиби дунёга хавф солаётган «бало чавандозлари» тўғрисида гапирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳозирда бутун дунёга хавф солаётган «тўртта бало чавандози» мавжудлиги ҳақида айтди.
«Бу тўрт чавандоз умумий келажагимизнинг ҳар бир жабҳасини хавф остига қўйиши мумкин», — деди у.
Унинг аниқлик киритишича, булар геосиёсий кескинлик, иқлим ўзгаришлари, глобал ишончсизлик ва янги технологияларни суиистеъмол қилишдир.
Гутерришнинг фикрича, кейинги вақтда глобал кескинлик энг юқори даражага чиқди ва халқаро муносабатлар тизимини издан чиқариши мумкин.
«Келаётган ўн йил давомида биз қашшоқликни бартараф этиш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва пандемияга қарши, таълим, энергетика, сув таъминоти ва санитария, транспорт ва инфратузилма ҳамда интернет учун маблағ сарфлашимиз керак», — деди у.
Гутерриш бундан ташқари, БМТ ноқонуний молиявий оқимларга қарши курашиши, коррупцияни йўқ қилиши ва адолатли солиқ тизимини ишлаб чиқиши кераклигини қайд этди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024