Портлашларнинг учтаси Дибругарх шаҳрида юз берган, яна бир портлаш Чарайдео шаҳрида содир бўлган. Уларнинг барчаси 10 дақиқа ичида юз берди, деб маълум қилди маҳаллий полиция вакили.
Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахслар бир нечта граната улоқтирган. Полиция терактлар ортида Ассам штатининг Ҳиндистондан ажралиб алоҳида давлат бўлишини истаётган "Ассам озодлиги бирлашган фронти" (ULFA) гуруҳи турганини тахмин қилмоқда.
Портлашлар Ҳиндистонда республика куни миллий байрами нишонланаётган кунда амалга оширилди.











