Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга чалинганларни даволашга бир-икки ҳафта вақт кетиши маълум қилинди
Фото: REUTERS / Social Media
Янги турдаги коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун бир ҳафтага яқин вақт талаб қилинади, оғирроқ ҳолатларда эса икки ҳафта керак бўлади, деди Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси эксперт гуруҳи аъзоси Ли Синван.
"Ҳозирда енгил симптомли беморлар бир ҳафта ичида тузалмоқда, жиддийроқ беморлар тузалиши учун икки ҳафтача вақт керак бўлади", - деди Ли Синван.
Қўмита берган охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 4515 нафарга етган, улардан 106 нафари вафот этган, 60 киши тузалиб, шифохонадан чиққан.
Хитойдан ташқари, Ҳонгконг, Макао, Тайван, Тайланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия ва Германияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026