Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ином Мажидов: «ОТМга ишга олишда ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар кучайтирилади»
Олий ўқув юртига ишга қабул қилинаётган профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш механизмлари такомиллаштирилиб, номзодларга қўйиладиган талаблар кучайтирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов маълум қилди.
«Талаб кучайтирилади ва кўпроқ ёшлар билан тўлдирилади. Ёшларга илмий иш қилиш имкониятлари кенгайтирилиб, керак бўлганда хорижда тажриба орттириб келиши қамрови ошириб борилади», – деди Мажидов Халқаро пресс-клуб сессиясида.
Унинг сўзларига кўра, ОТМлар профессор-ўқитувчиларини хорижга тажриба ошириш учун юбориш кўрсаткичини ўн фоизга етказиш мақсад қилинган.
«2019 йилда 2 мингдан ортиқ ўқитувчи (ҳам «Эл-юрт умиди» жамғармаси, ҳам грантлар, ҳам ОТМларнинг ўз ҳамкорлари билан) хорижда турли шаклларда – ё ўқиган, ё стажировка ўтаган ёки малака ошириб келган.
Бу кўрсаткич кўпаяди. Уч минггача кўпайтириш режамиз бор. Профессор-ўқитувчиларимизнинг умумий сонидан 10 фоизга етказиш мақсад қилинган», – деди вазир.
Маълум қилинишича, 2019 йилда хориждан 1,5 нафардан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистон ОТМларига келиб, турли маъруза ва мастер-класслар ташкил этган. 2020 йилда бу кўрсаткич 2 мингдан кам бўлмаслиги кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг «йўл харитаси»га асосан, олий таълимдаги педагоглар билан бир йиллик шартнома тизимига ўтилиши мумкин. Ҳужжатда педагог ходимлар лавозими учун белгиланган 5 йиллик муддатни қайта кўриб чиқиб, бир йиллик меҳнат шартномаларини жорий этиш ҳақида сўз борган.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
20:55 / 29.08.2025