Учрашув давомида Жонес Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти механизмларига ўтишга қаратилган ислоҳотлар, устувор соҳаларни модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолаган.

Компания президенти Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, жумладан “Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” пуллик автомобил йўллари қурилиши, давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга қизиқиш билдирган.  

Учрашув якунларига кўра, “Bechtel” делегациясининг юқоридаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш учун март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши бўйича келишувга эришилди.