Ўзбекистон | 12:03 / 11.02.2020
4657
2 дақиқада ўқилади

Онлайн аукцион орқали 3,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Онлайн аукцион орқали 785 та автомобиль рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди

2020 йилнинг 3-9 февраль кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 983,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10 фоизга кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26 фоизга ўсиб, 489,2 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 805,2 млрд сўмдан 885,9 млрд сўмгача ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 1,4 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида пахта толаси 69 фоиз, полиэтилен маҳсулотларнинг улуши 10 фоиз, техник мойларнинг улуши 4 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 17 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 35,3 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,8 млрд сўмга етди, ёки тузилган битимларнинг 31 фоизни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 59,1 млрд сўмни ташкил этиб, 26 фоизга ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 9 фоизга ўсиб, 13,4 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 785 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 19,7 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,4 фоиз иккинчи ва 32,9 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Мавзуга оид