Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.  

Мисол учун, Хунань провинциясининг Чаньша шаҳрида яшовчи 66 ёшли марафончи Ли Чжаньчжэ ҳар куни ўз уйида 10 кмлик масофани югуриб ўтмоқда. У қўшниларини безовта қилмаслик учун иложи борича оҳиста югуришга ҳаракат қилмоқда. 

Чжаньчжэ 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Олимпия машъаласини олиб борувчилардан бири бўлган ва Токио, Бостон, Лондон, Берлин, Чикаго ва Нью-Йорк марафонларида иштирок этган.

Жумладан, Ханчжоуда яшовчи таниқли ҳаваскор марафончи Пан Чансу ўзига хос рекорд ҳам ўрнатди: у карантин туфайли кўчада машқ қила олмагани сабабли квартирасида 50 км масофани югуриб ўтган.

https://www.dailymail.co.uk/embed/video/2105032.html

“Мен бир неча кун кўчага чиқмадим ва буёғига қўлни қовуштириб ўтиролмайман”, деб ёзган Пан Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Спортчининг таъкидлашича, у меҳмонхонадаги иккита столни бирлаштириб, 8 метрлик “майдонча” ҳосил қилган ва унинг атрофида 6250 марта югуриб чиққан. Бунинг учун унга 4 соат 48 сония талаб этилган. Пан бунинг исботи тариқасида видео ва суратлар билан бўлишган.