Петербургда тўрт нафар шахс Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилди
Ўзбекистонлик фуқарога шаҳар шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси 2020 йил 7 февраль куни шаҳар истироҳат боғларидан бирида тўрт нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Н.га ҳужум қилгани тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, ўзбекистонлик фуқарога 26-сон шаҳар шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга биноан мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар қўлга олинган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.
Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олгани айтилади.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
10:15 / 24.06.2024
Петербургда Пригожиннинг «троллар фабрикаси» собиқ раҳбари ушланди
13:13 / 28.05.2024
Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Санкт-Петербург номи берилади
07:52 / 18.05.2024