Венесуэланинг АҚШ санкцияларидан йўқотишлари 116 млрд долларга етди
Венесуэла иқтисодиёти АҚШ санкцияларидан 116 млрд доллар йўқотди.
Бу ҳақда мамлакатнинг алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригес Каракасдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Венесуэла АҚШ президенти маъмуриятига Вашингтоннинг санкциялари мамлакатга катта зарар етказаётгани бўйича айблов илгари сурди. Аввалроқ мамлакат ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса Ҳаагага АҚШ устидан халқаро жиноят судига даъво аризаси бериш учун келган. Каракас Вашингтонни 2014 йилдан бери киритилаётган бир томонлама санкциялар натижаси бўлган инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда.
АҚШ 7 февралда Венесуэлага қарши янги санкциялар киритди. Жумладан, мамлакатнинг энг йирик авиакомпанияси Conviasa тақиқлов остига тушган. Каракасда ушбу санкциялар мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши айтилган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024