Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДБҚ томонидан божхона қийматидаги «ўйинлар» фош этилмоқда
Импорт қилинган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ҳисобланадиган божхона тўловлари миқдори айнан ана шу қийматга боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Божхона кодексида товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг халқаро умумэътироф этилган усулларини қўллаш тартиблари ва шартлари белгилаб қўйилган.
Бироқ, айрим уддабурон шахслар томонидан белгиланган тартибни бузиб, Давлат бюджетига божхона тўловларини камроқ тўлаш илинжида товарларни божхона қийматини аниқлашда турли хил “ўйинларга” қўл урмоқдалар.
Давлат божхона қўмитаси Раисининг қарори билан тузилган божхона мутахассисларидан иборат таҳлил гуруҳи томонидан “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона қиймати паст ҳолда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Гап шундаки, 2019 йил давомида Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикасига “Oscar Konstation”, “Mono Tex Expo”, “Kontinent Optimal Trade”, “Astoria Expo Trade”, “Sunpremise”, “Vineta Luxse Trade”, “Alfameo Optimal Trade”, “Ros Standart Invest” ва “Cosmos Industry” МЧЖлар номига олиб келинган ҳамда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган принтерларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда атайлаб паст нархланган хулосаларга таяниб, қийматларни чегириб ташлаш усулида божхона тўловлари ҳисобланган. Натижада жами 3,5 млрд. сўм қўшимча ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органларига юборилди.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
20:43 / 03.02.2026
“Она, мени ўлдиришди” – тушда фош бўлган жиноят
11:13 / 26.01.2026