2020-2024 йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек етарли спорт иншоотларига эга 68 та уларнинг филиаллари ташкил этилади.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Рейтинг тизими асосида баҳолашнинг асосий вазифаларидан бири - спорт-таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича шуғулланувчилар сонини ошириш натижасида олимпия спорт турини ривожлантириш.
Ҳужжат 18.02.2020 йилдан кучга кирди.












