Жорий йилнинг 21 февраль соат 20:00 дан 22 февраль соат 10:00 гача Юнусобод тумани ”Зенит” ва "Бўзсу" иншооти ҳудудидаги ичимлик суви қувурида профилактика ишлари олиб борилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан айрим манзилларда истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик тармоқдан узилади.
Манзиллар:
“Янги шаҳар” маҳалласи;
“Отчопар-2” маҳалласи;
Чинобод кўчаси;
ДХХ изолятори;
“Чинобод” санаторийси.
Қайд этилишича, "Сувсоз" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.












