Сунъий йўлдош маълумотларининг таҳлили бутун сайёра бўйича ер ости сув захираларининг камайиш харитасини тузиш имконини берди. Маълум бўлишича, захираларнинг энг кескин камайиши, аввало, ёғингарчиликнинг озайиши билан эмас, ер ости сувларидан суғорма деҳқончиликда жадал фойдаланиш билан боғлиқ. Деҳқончиликнинг бу тури миллиардлаб одамларни озиқ-овқат билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Холон технологик институти (Бангладеш) олимлари GRACE ва GRACE-Follow-On гравиметрик сунъий йўлдошлари маълумотлари ҳамда нейрон тармоқларни ўқитишнинг илғор усулларидан фойдаланди. Физика ва гидрология қонунлари ҳисобга олинган маълумотлар тўплами асосида ўқитилган нейрон тармоқлар ёрдамида улар бутун сайёра бўйича 2002–2022 йиллардаги ўзгаришларнинг батафсил харитасини тузди. Хаританинг фазовий аниқлиги ярим градусни ташкил этади.

Янги математик модель сувнинг умумий массасини таркибий қисмларга ажратиб, айнан ер ости сув захираларини алоҳида ҳисоблади. Бунда ёғинлар, буғланиш ва сув оқимини инобатга олган ҳолда атмосферадан амалда қанча намлик келиб тушиши ҳамда табиат қонунларига кўра ер ости сув захиралари қай даражада тўлиши мумкинлиги ҳисобга олинди. Тадқиқотнинг батафсил тавсифи arXiv.org препринтлар сайтида эълон қилинди.

Натижаларга кўра, анъанавий таҳлил усуллари ва глобал гидрологик моделлар энг йирик ер ости сув ҳавзаларидаги ўзгаришлар кўламини кўпинча сезиларли даражада паст баҳолайди. Бу чекловларни бартараф этиш учун илмий иш муаллифлари ўтмишдаги ҳодисалар ва уларнинг узоқ муддатли оқибатларини таҳлил қилишда физик қонуниятлар ҳисобга олинган маълумотлар тўплами асосида ўқитилган нейрон тармоқдан фойдаланди.

Хусусан, сайёранинг ҳар бир алоҳида участкаси учун ҳисоб-китоблар атмосфера етказиб бера оладиган намликнинг ҳақиқий ҳажми билан чегараланди. Натижаларни текшириш учун кузатув қудуқларининг мустақил глобал тармоғи маълумотларидан фойдаланилди. Шунингдек, олинган натижалар бир қатор иқлим моделлари билан таққосланди.

Хулосаларга кўра, инсон фаолияти ва иқлим таъсирида ер ости сувлари жадал камаяётган ҳудудларда захиралар йилига ўртача 358 куб километрга қисқармоқда. Бу айрим ҳудудлардаги камайишнинг ўртача суръати эмас: кўрсаткич сайёранинг минглаб участкаларидаги жами йўқотишларни ифодалайди.

Бошқа жойларда захираларнинг тўлиб бориши ушбу йўқотишларни қисман қоплайди. Шу сабабли глобал миқёсдаги соф камайиш йилига қарийб