Жаҳон | 00:52 / 23.02.2020
8150
2 дақиқада ўқилади

Эроннинг айрим ҳудудларида коронавирус сабабли ўқув муассасалари ёпилди

Фото: Reuters

Эрон маданият вазирлиги 28 февралгача бутун мамлакат бўйича маданий дастурлар бекор қилинганлигини маълум қилди.

Эроннинг коронавирус аниқланган қатор ҳудудларида, жумладан бутун Қум вилоятида касаллик тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида ўқув муассасалари ёпиб қўйилди. 
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари биринчи бўлиб аниқланган ва касалликка чалинганлар энг кўп бўлган Қум вилояти ҳокимияти мактаб ва университетларни икки кунга – якшанба ва душанба кунлари ёпишга қарор қилди.

Марказий вилоятида эса мактабларни бир ҳафтага ёпишга қарор қилинди.  

IRIB телерадиокомпанияси Ғилон вилоятидаги мактаблар чоршанбагача, Гулистон вилоятида эса якшанба ва душанба кунлари ёпилишини хабар қилди.

Эрон маданият вазирлиги 28 февралгача бутун мамлакат бўйича маданий дастурлар бекор қилинганлигини маълум қилди.

Айни пайтгача Эронда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 28та ҳолат қайд этилган бўлиб, улардан бештаси ўлим билан тугаган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, касалликка чалинганлар асосан Қум вилоятида истиқомат қилади ёки бу ерда бўлган.

Мавзуга оид