Жаҳон | 08:40 / 01.03.2020
15096
1 дақиқада ўқилади

Трамп Афғонистондан қўшинлар дарҳол олиб чиқилишини маълум қилди  

АҚШ “Толибон” ҳаракати билан тинчлик келишуви имзолагандан кейин Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишнинг 1-босқичини бошламоқда.

Фото: Andrew Harnik / AP

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилди. 

“Бугун бошланади, деган ўйдаман. Биз дарҳол буни бошлаймиз”, деб жавоб қилган Трамп Оқ уйда журналистнинг бу ҳақидаги саволига.

АҚШ ва “Толибон” 29 февралда Қатар пойтахтида тинчлик келишуви имзолади. Келишув АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ва Афғонистондаги томонлар ўртасида мулоқот бошланишини назарда тутади.

Ҳужжатнинг имзоланиши маросимида 30дан кўпроқ давлат вакиллари иштирок этди.

Келишув АҚШга Афғонистондаги қўшинларини 135 кун давомида 12 минг кишидан 8,6 минг кишигача қисқартиришни таклиф қилади. Шундан кейин агар “Толибон” зўравонликдан тийилса, АҚШ 14 ой давомида мамлакатдан ўзининг ва НАТОнинг кучларини олиб чиқишни давом эттиради. “Толибон” бунинг эвазига Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланмайди.   

 

Мавзуга оид