Хитойда янги коронавирусга чалинганларнинг 70 фоиздан ортиғи тузалди, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

"Хитойда янги коронавирусга чалинган 80 минг кишининг 70 фоиздан ортиғи тузалиб кетди", - деди у.

ЖССТнинг маълумот беришича, бу 58,6 мингдан ортиқ киши демакдир. 

Қайд этилишича, Хитойда янги коронавирусдан ўлим ҳолатлари ёши 80дан ошганларда 20, юрак-қон томир касаллиги бор инсонларда 13, қанд касалига дучор бўлганларда 9, нафас олиш йўллари билан боғлиқ муаммоси бўлганларда 8 ва саратонга учраганларда 7,5 фоизга кўпроқдир.

Сўнгги маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирусдан зарарланганлар сони 110 337 нафарга етган, шундан 80 739 ҳолат Хитойда қайд этилган.