Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода фуқарони 138 млн сўмлик цементга «ухлатишди»
Бухорода фуқарони 138 560 000 сўмлик цемент маҳсулотига “ухлатган” шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2020 йилнинг 9 март куни 59 ёшли Н.К. Бухоро шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У ўз мурожаатида, 2018 йил сентябрь ойида Хоразм вилоятида яшовчи, 53 ёшли Д.О. ундан умумий қиймати 138 560 000 сўмлик цемент маҳсулотини сотиб, пулини олиб келиб бериш шарти билан олиб кетиб, цемент маҳсулотларини сотиб юбориб, пулларини ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Н.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:25 / 10.06.2026