Ўзбекистон | 14:08 / 23.03.2020
7055
1 дақиқада ўқилади

Таксилар дезинфекцияси бепул ўтказилади ― Транспорт вазирлиги

Йўналишсиз такси автомашиналарини дезинфекция қилишда ҳеч қандай тўлов талаб этилмайди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги АОКА қошидаги махсус штабда ўтгазилган онлайн брифингда маълум қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

«Қонуний тарзда йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари ўзларига тегишли бўлган автомашиналарни пойтахтдаги 9та автобус саройида Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловсиз дезинфекциядан ўтказишлари мумкин», дея вазирлик матбуот котиби Наврўз Аширматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан жамоат транспортларини дезинфекция қилиш, вилоятларга қатновчи йўналишсиз таксиларнинг йўл кира нархларини сунъий равишда ошириб юборишларининг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирларга 400га яқин инспекторлар жалб қилинган.

«Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида дезинфекцияланмаган, ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланаётган лицензиясиз ҳайдовчиларга нисбатан пойтахтнинг 11 ҳудудида махсус рейдлар уюштирилмоқда.

Ноқонуний фаолияти аниқланган таксиларга қонун бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», дея қўшимча қилди Наврўз Аширматов.

Саодат Абдураҳмонова
Тайёрлаган Саодат Абдураҳмонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид