Вазирлар Маҳкамасининг “Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари тўғрисида низом тасдиқланади.
Футбол мактабларининг асосий йўналиш ва вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш орқали спорт тайёргарлигининг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитларни яратиш;
илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, спортчилар тайёрлашнинг замонавий илмий ютуқлари ва инновацион технологиялардан фойдаланиш асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги самарадорлик ва натижавийликни ошириш;
спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;
ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишларини амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
футбол мактабларининг фаолияти Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш комиссиясининг ижобий хулосаси асосида ташкил этилади;
футбол мактабларини фаолият юритиши учун қўйиладиган минимал талаблар Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланади;
футбол мактабларининг фаолият юритишлари учун Комиссиянинг ижобий хулосаси икки йил муддатга берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Адлия вазирлиги билан биргаликда Комиссиянинг ижобий хулосасига эга бўлмаган футбол мактабларининг фаолиятини тўхтатиш юзасидан зарур чораларни кўради.
Белгилаб қўйилишича, футбол мактаблари:
ўз фаолиятини футболчилар тайёрлаш дастури ва талаблар асосида амалга оширади;
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали футбол тренерлари билан таъминлаш, ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;















