Ўзбекистон | 15:05 / 25.03.2020
3395
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорликка оид мурожаатларни масофадан туриб юбориш мумкин

Республика ҳудудида карантин эълон қилинганлиги сабабли тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатларни масофадан туриб юбориш мумкин

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар энди масофадан туриб мурожаатларини юбориши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан республика ҳудудида карантин эълон қилинганлиги сабабли тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатларни масофадан туриб юбориш мумкин.

Мурожаатларни қуйидагича юбориши имкони мавжуд:

Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси биносида ташкил этилган Штабнинг (95) 144-27-00 Call center'ига;

Тошкент шаҳрининг барча ҳудудидан қисқа 1100 ва (71) 211-00-00 телефон рақамларига;

Интернет тармоғидаги business.gov.uz ягона интерактив порталига.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид