Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ: Ҳозиргача 160та махсус карантин объектлари тайёрланди
АОКАда ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда карантин даври билан боғлиқ рақамлар маълум қилинди.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмат
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республикадаги эпидемиологик ҳолат даврида фуқароларни карантинга олиш ва ҳудудларни дезинфекциялаш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, бозорлар, савдо мажмуалари, марказий кўчаларда, ижтимоий соҳа ва одамлар гавжум объектларда — жами 100,000 квадрат метрдан ошиқ майдонда дезинфекциялаш тадбирлари ўтказилган.
Шунингдек, автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш учун ҳар бир постга ходимлар бириктирилган бўлиб, 107 мингдан ошиқ автотранспорт воситалари дезинфекциядан ўтказилган.
«Ҳозирга қадар республика штаби томонидан 160та махсус карантин объектларини тайёрлаш, 30дан ортиқ чартер авиарейслар ҳамда автотранспорт чегара ўтказиш пунктлари орқали чет давлатлардан фуқароларни олиб келиш ишлари ташкил этилди», дея вазирлик бош бошқарма бошлиғи Даврон Камбаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазирлик расмийси четдан олиб келинган фуқаролар карантинга олиниши учун алоҳида тезкор тиббий чоралар кўриладиган жонлантириш бўлимлари ва туғруқхоналар ҳам қурилаётганини таъкидлаб ўтган.
«Хусусан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 10 минг кишига мўлжалланган махсус шифохона, Юқори Чирчиқ туманида 20 минг кишига мўлжалланган қарантин бино ва иншоотлари, Чирчиқ шаҳрида 1000 кишини жойлаштирувчи чодирли шаҳарча барпо этиш ишлари якунланиш арафасида», дея таъкидлади Даврон Камбаров.
Мавзуга оид
23:08 / 18.04.2026
Қорақалпоғистонда ЙТҲ натижасида автомобил салонида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди
21:10 / 04.04.2026
ФВВ академияси ҳузурида қутқарувчилар тайёрлаш техникуми ташкил этилади
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
19:23 / 22.03.2026