Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Ўктам Ҳамдамов Рустамович фавқулодда вазиятлар вазирининг Рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.

Тайинловга қадар Ўктам Ҳамдамов «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасасида бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангани хабар қилинганди.