Бу ҳақда “Нодон синмун” нашри хабар берган. Бироқ қурилманинг тури ҳақида маълумот келтирилмаган.

Аввалроқ Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси Шимолий Корея 29 март куни Япон денгизи томон кичик масофаларга мўлжалланган 2 та баллистик ракетани учирганини маълум қилган. Ракеталар 230 км масофа босиб ўтган.

Шимолий Корея 21 март куни ҳам ракета синовлари ўтказганди. Ўшанда бевосита мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг бошчилигида янги тактик бошқарилувчи ракеталар синовдан ўтказилган.