Карантин даврида фарзанднинг отасига меҳри сабаб оила ярашди
Аслида қонун бўйича суд қарори ижроси боланинг эрк-иродасига зид бўлаётганлиги ёки судга оид психатрия экспертизаси тайинлаш жараёнига қараб кетиши ҳам мумкин эди
“Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди томонидан 05.12.2019 йилда 2015 йилда туғилган вояга етмаган М.Муродовани Учкўприк тумани, Тошкентлигузар маҳалласида яшовчи жавобгар отаси М.Мўминов тарбиясидан даъвогар онаси М.Мўминова тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилган.
Мазкур суд қарори ижрога қаратиш учун Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими томонидан иш юритувига олинган.
2020 йил январь-февраль ойлари давомида суд қарорини ижросини таъминлаш мақсадида жавобгар М.Мўминовнинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, қизи М.Муродовани онасига олиб беришга ҳаракатлар бўлди, бироқ бу ҳолат вояга етмаган фарзанднинг руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатиб, онасига қайтишни, эмас балки отаси билан бирга қолишни истаган.
Суд қарори ижросини таъминлашда маънавий тўсқинликларга дуч келинган.
Шу сабабли, Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи Ш.Мамаризаев бошчилигида Тошкентлигузар маҳалласида фаоллар иштирокида махсус комиссия тузилди ва унга имомлар ҳам таклиф этилди. Жавобгар М.Мўминов ва даъвогар М.Мўминовалар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари иштирокида ижро ҳужжатининг кейинги тақдири кўриб чиқилди.
Олиб борилган тушунтириш ишлари якуни хайрли тамомланди. Дарз кетган оила қайта тикланди ва вояга етмаган М.Муродова келгусида ўз ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.
Аслида, қонун бўйича Бюро ходимлари томонидан суд қарори ижроси вояга етмаган М.Муродованинг эрк-иродасига зид бўлаётганлиги ёки судга оид психатрия экспертизаси тайинлаш жараёнига қараб кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ, оила – бу муқаддас даргоҳ, инсон баркамол бўлиб вояга етиши эса ҳар бир инсоннинг бурчидир” – дейилади МИБ ахборот хизмати маълумотида.
Мавзуга оид
07:36 / 25.07.2024
Ўзбекистонда ярим йил ичида ажрашган оилалар сони айтилди
12:25 / 27.06.2024
Россияда ажрашиш учун давлат божи саккиз баравар оширилиши мумкин
19:14 / 25.12.2023
Зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотин ярашиш муддатисиз ажратилиши мумкин
07:44 / 12.12.2023