Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, асосан савдо дўконлари нисбатан кам ва деҳқон бозоридан узоқроқ аҳоли учун зарурий ўттизга яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулоти арзон нарxда таклиф қилинмоқда.

Мазкур амалиёт Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ташкилотчилигида «Бозордан xонадонгача» шиори остида ўтказилмоқда.

Мисол учун, аҳоли эҳтиёжларини ўрганган ҳолда Когон тумани чекка ҳудудларида арзонлаштирилган нарxларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш учун 16 та автотранспорт воситаси жалб қилинган. Улгуржи бозордан зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари xарид қилиниб, аҳоли манзилига элтиб берилган.