«Штабда МТТ раҳбари ва тиббиёт ҳамшираси ходимлар ва болалар саломатлиги бўйича телефон орқали маълумот олиб туради ва тегишли тавсияларни бериб боради», – деди МТВ Ахборот хизмати раҳбари Дилафрўз Икромова.
6 апрель кунги брифингда берилган маълумотга кўра, 7 апрелдан бошлаб «Болажон» телеканалида эфирга узатилаётган барча телевизион машғулотлар эфирида сурдо таржимон ҳам бўлади
Ҳозиргача МТТ тарбияланувчилари учун фақат инглиз тили машғулотлари сурдо таржимон ёрдамида эфирга узатилаётган эди.


















