Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангкокда COVID-19 сабабли алкоголь сотуви тақиқланди
Айни пайтгача Районг, Супханбури, Сурин, Лампхун, Саконнакхон, Пхитсанулок, Бурирам, Накхонпатхом, Мукдахан, Самутсонгкрам провинциялари ва Чиангмай шаҳрида алкоголь маҳсулотлари сотуви тақиқланганди.
Фото: РИА Новости
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри маъмурияти коронавирус эпидемиясига қарши курашиш доирасида 10 апрелдан 20 апрелгача шаҳар ҳудудида алкоголь маҳсулотлари сотувини тақиқлади. Бу ҳақда Таиланд ҳукумати матбуот котибининг ўринбосари Ратчада Тханадирек ўзининг Twitter-аккаунтида маълум қилди.
"Яна бир террирториал ҳудудда алкоголь маҳсулотлари сотуви тақиқланди: Бангкокда 10 апрелдан 20 апрелгача тақиқ жорий этилди", - деб ёзди у.
Айни пайтгача Районг, Супханбури, Сурин, Лампхун, Саконнакхон, Пхитсанулок, Бурирам, Накхонпатхом, Мукдахан, Самутсонгкрам провинциялари ва Чиангмай шаҳрида алкоголь маҳсулотлари сотуви тақиқланганди.
Таиланд ҳукумати алкоголь сотувини тақиқлаш спиртли ичимликлар ичиш билан боғлиқ бўлган турли зиёфат ва йиғинларнинг тўхтатилиши ҳисобига ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини бузиш ҳолатлари камайишига олиб келади деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
10:21 / 30.04.2026
Бедарак кетган футбол жамоаси – ғорда қамалиб қолган болалар қандай қутқарилганди?
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
11:03 / 19.03.2026